ДХАнинг 57 нафар ходими коронавирусга чалинган

Жамият

image

Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими коронавирусга чалинган. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида маълум қилди.

Билдирилишича, COVID-19 га чалинган 57 нафар ходимдан 1 нафари вафот этган ва 2 нафари соғайган бўлиб, қолганлар ҳозирда даволанмоқда.

“Агентлик олдида турган долзарб масалалардан — бу ДХМ ва ФҲДЁ бўлимларига ташриф буюрган Сизларни ҳамда хизматда бўлган ходимларимизни мазкур вирусдан ҳимоя қилиш.

Тушуниб турибмиз, яшаш тарзимиз ўзгаргани билан давлат хизматларини олиш эҳтиёжи ҳеч қаерга даф бўлгани йўқ”, дейилади агентлик хабарида.

Шу боис, агентлик фуқароларни электрон хизматлардан фойдаланишга чақирган.

Аввалроқ, Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Деҳқонов коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг