Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
28 Июль
16465Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиадада олтин медаль ютган илк аёл спортчи сифатида тарихдан жой олди. Бу Ўзбекистоннинг бу йилги Олимпиададаги дастлабки медалига айланди.
Ҳали шу пайтгача ўзбекистонлик аёл спортчилардан ҳеч ким бундай муваффақиятга эришмаган. Ҳозиргача ёзги Олимпия ўйинларида Екатерина Хилько бронза медалини қўлга киритган (Пекин-2008, трамплинда сакраш) ва аёллар орасида медаль олган ягона спортчи эди.
Келдиёрова финалда косовалик Дистриа Красничи устидан ғалаба қозонди.
LiveБарчаси