Димаш Худойберген БМТнинг яхши ният элчисига айланди

Олам

image

БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти бугун, 15 февраль куни тўққиз нафар яхши ният элчисини тайинлаганини эълон қилди. Улар орасида қозоғистонлик хонанда Димаш Худойберген ҳам бор. Бу ҳақда халқаро ташкилот баёнет берди. 

Дунёнинг турли бурчакларидан келган санъаткорлар, рассомлар, спортчилар ва бошқа таниқли шахслар Халқаро Миграция Ташкилотининг яхши ният элчиларига айланди. Булар:

  • Ама К. Абебресе, актриса ва телебошловчи, Гана;
  • Николас Марин Бенитес, фотограф, Аргентина/Аруба;
  • Пол Чои, фотограф, Маврикий; 
  • Моуктар Диакҳаби, футболчи, Гвинея;
  • Кофи Кинаата, мусиқачи ва қўшиқ муаллифи, Гана; 
  • Жанан Муса, баскетболчи, Босния ва Герцеговина;
  • Мирела Сула, психолог, журналист ва ёзувчи, Албания;
  • Димаш Худойберген, қўшиқчи ва қўшиқ муаллифи, Қозоғистон (Осиёда минтақавий ролга эга);
  • "Атлетико Пеñарол" клуби, футбол клуби, Уругвай.

Машҳурлар билан ҳамкорликда “Яхши ният элчиси” дастури ХМТ учун янгиликдир. Бу ташкилотнинг миссиясини илгари суриш ва ҳимоя қилиш учун турли соҳалардаги таниқли шахсларнинг таъсиридан фойдаланишга қаратилган.

"Ушбу ташаббус бизнинг машҳурлигимизни оширади, хабарларимизни кучайтиради ҳамда миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳамкорликни рағбатлантиради. Биз бутун дунё бўйлаб муҳожирлар ҳаётини яхшилаш бўйича мажбуриятимизни баҳам кўрадиган фидойи ва ғайратли одамлар билан ишлашни интиқлик билан кутамиз ", дейди ХМТ вакили.

Маълумот учун, Халқаро миграция ташкилоти 1951 йилда ташкил этилган бўлиб, у миграция соҳасидаги етакчи ҳукуматлараро ташкилот саналади. У ҳукумат, ҳукуматлараро ва нодавлат ҳамкорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Ташкилотга 175 аъзо давлат ва кузатувчи мақомига эга 8 давлат киради.

Халқаро миграция ташкилоти тўрт йўналишда ишлайди:

  • Миграция ва ривожланиш;
  • Миграция ёрдами;
  • Миграцияни тартибга солиш;
  • Мажбурий миграция.

ХМТнинг ушбу соҳаларни қамраб олган фаолияти халқаро миграция қонунчилигини илгари суриш, сиёсий мунозаралар ва тавсиялар, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мигрантлар саломатлиги ва миграциянинг гендер ўлчовларини ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Димаш Худойберген

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг