Дилшод Кенжаев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
15 Апрель 2022
12210Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган Дилшод Муталибович Кенжаев Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар Дилшод Кенжаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисига ўринбосари эди. У бу лавозимга 2021 йилнинг бошида тайинланган.
Дилшод Кенжаев 1977 йил 3 январда Андижон вилоятида туғилган. Тарих фанлари номзоди. 2000 йил Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавр босқичини, 2002 йилда магистратура босқичини битирган.
2006 йилгача Тошкент шаҳридаги 191-мактаб тарих фани ўқитувчиси бўлган. 2006−2012 йилларда Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти "Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари" кафедрасида катта ўқитувчи, мудир, маънавий маърифий ва илмий ишлар бўйича проректор бўлиб ишлаган.
2015−2017, 2017−2018 йилларда Халқ таълими вазирининг ўринбосари бўлган. 2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари АТД Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири бўлиб ишлаган.
2018 йилдан 2021 йилга қадар Халқ таълими вазирининг ўринбосари эди.
Эсатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь