Дилмурод Набиев яна бир раҳбарлик лавозимини эгаллади
Жамият
−
02 Ноябрь 2019
23137Кеча, 1 ноябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда вазирлик мутасаддилари ҳамда федерациянинг ижроқўм аъзолари иштирок этди.
Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунгача федерация президенти лавозими вакант бўлиб турганлиги сабабли Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Дониёр Бурнашев ушбу лавозимга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев номзодини илгари сурди. Овоз бериш жараёнида номзод бир овоздан маъқулланди ҳамда Дилмурод Ҳамидуллаевич Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.
Йиғилишда сўз олган Дилмурод Набиев волейбол мамлакатда кенг оммалашган ва энг севимли спорт турларидан бири саналса-да, бироқ унинг ривожланиш даражаси бошқа ўйин турлари билан солиштирганда сезиларли даражада ортда қолаётганини кескин танқид қилди ва эндиликда барча бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ушбу Олимпия спорт турини янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.
Шунинг билан Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь