Диққат! Тошкентда автомобиль ўғриси қидириляпти

Жамият

image

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси автомобилни олиб қочган шахсни қидирувга берди.

ИИББ маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 январь куни соат 19:40 дан 20:30 гача бўлган вақт ичида ҳайдовчи ишончнома асосида бошқарган Nexia-2 автомобилини Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қолдирган. Аммо машина номаълум шахс томонидан олиб қочилган. 

Автомобиль йўқолганини кўрган ҳайдовчи, ҳодиса ҳақида 102 га маълум қилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида машина топилди.

Автомобиль олиб қочганликда гумонланувчининг шахси аниқланди. У жиззахлик 22 ёшли Раҳмонқулов Элбек Абдусаттор ўғли эканлиги маълум бўлди.

“Гумонланувчи қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлганларни 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақами орқали хабар қилишларини сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув ўғрилик автомобиль

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг