Диққат! ТИВ Туркияга кетаётганларни огоҳлантирди

Жамият 15359
image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг Туркия Республикаси божхона ва чегара назорат пунктларида, жумладан аеропортларда Туркия ҳудудига белгиланган меъёрдан кўпроқ миқдорда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини олиб киришга уриниш фактлари бўйича қўлга олиниш ҳолатларга эътибор қаратди.

Шу муносабат билан Туркия ҳудудида белгиланган меъёрдан ортиқ тамаки ва алкоголь маҳсулотларини олиб кирган шахсларга нисбатан Туркия Республикаси Жиноят кодекси “Контрабанда” моддаси бўйича жиноий иш очилади. Суд Қарорига мувофиқ мазкур шахслар жиноий иш содир этган деб ҳисобланади ва уларга нисбатан олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва маъмурий жарима тўлаш жазолари қўлланилади.

Суднинг якуний қарори чиққунга қадар Туркия ҳудудидан депорт қилинган ва суд ҳукмига кўра айбдор деб топилган шахслар Туркия ваколатли органларининг маълумотлар базасига қидирувдаги шахс сифатида киритилади ва давлат чегарасини кесиб ўтиш чоғида қўлга олинади. 

Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни тамаки, алкоголь ва бошқа маҳсулотларни олиб кириш бўйича Туркия Республикасининг божхона қоидаларига амал қилишга чақиради. 

Маълумот учун айни пайтда “Yolcular İçin Gümrük Rehberi” (“Йўловчилар учун божхона йўлкўрсатгичи”) мобил иловаси ишлаётганини маълум қиламиз.  Туркия томони ишлаб чиққан мазкур илова Туркияга келаётган ёки ундан чиқиб кетаётган чет эл фуқаролари учун амалдаги божхона қонунчилигига мувофиқ олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин бўлган нарсалар,  маҳсулотлар,  пул ва қимматбаҳо буюмлар бўйича энг зарур маълумотлар билан тез танишиб чиқиш имконини беради. 

“Yolcular İçin Gümrük Rehberi” мобил иловаси интернетга уланишни талаб қилмайди,  автоном тартибда ишлайди ҳамда турк,  инглиз,  рус,  немис ва араб тилларида маълумот тақдим этади. Иловани “Google Play Store” ва “Apple Store”дан бепул юклаб олиш мумкин. 

Қуйида Туркия Республикасининг қонунчилигига мувофиқ айрим товарларни олиб кириш учун ўрнатлган меъёрлар илова қилинади: 

Туркия Республикаси ҳудудига 18 ёшдан ошган фуқаролар томонидан божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлган маҳсулотлар: 

а) Тамаки маҳсулотлари: 

1. Сигаретлар – 600 дона

2. Сигариллалар (ҳар бир сигарилланинг оғирлиги 3 граммдан ошмаслиги керак) – 100 дона. 

3. Сигаралар – 50 дона. 

4. Кесилган тамаки (200 дона сигарет қоғози билан) – 250 грамм. 

б) Алкоголь ва алкоголь маҳсулотлари: 

1. Таркибида алкоголь 22 фоиздан юқори бўлган алкоголь ва алкоголь ичимликлари – 1 литр. 

2. Таркибида алкоголь 22 фоиздан кам бўлган алкоголь ва алкоголь ичимликлари – 2 литр.

c) Косметика маҳсулотлари:

1. Максимум 600 мл – ҳожатхона суви, одекалон, лаванда, атир ёки лосон, тери учун 5 та восита, макияж учун восита. 

д) Озиқ-овқат маҳсулотлари: 

1. Чой – 1 кг

2. Тайёр эрийдиган кофе – 1 кг

3. Кофе – 1 кг

4. Шоколад – 1 кг

5. Шакардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари – 1 кг

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 545
Рейтинг: 3
Теглар
t
×
×