Диққат, қидирув. 19 ёшли қиз йўқолди
Жамият
−
25 Июль 2019
9866Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли Зулхумор Холмуродовна Нарзуллаева бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қизнинг қариндошлари ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларидан бири тарқалган хабарларни кўриб, у ердаги телефон рақамига қўнғироқ қилган ва қизнинг онаси шундан кейин ариза берган.
Зулхуморнинг онаси Сергели тумани ИИО ФМБга маълум қилишича, улар Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан келган ҳамда Сергели тумани Нилуфар кўчаси 77/7 манзилида жойлашган ун заводида ишлайди ва шу ердаги алоҳида жойда вақтинчалик яшайди.
23 июль куни соат 8:30 да оилавий жанжалдан кейин қиз уйдан чиқиб кетиб, ортга қайтмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15