Диққат! Куч ишлатар тизимлар бугун “махсус операция” ўтказади

Жамият

image

Навоий шаҳри марказида Куч ишлатар тузилмаларнинг тунги ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 23 июль куни Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Ойбек Саидов раҳбарлигида Навоий шаҳридаги Куч ишлатар тузилмалари билан ҳамкорлигида Бунёдкор кўчаси ва унга туташ йўлларда тунги соат 20:30 дан 21:30 гача шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта масштабдаги ўқув машғулоти ўтказилади.

“Шу муносабати билан шаҳар аҳолисини хавотир олмасликка чақириб, йўлларда ҳарбий техникалар, хизмат машиналари ҳамда қуролли бўлинмалар ҳаракатланишида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз”, дейилади ҳарбий округ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий ҳарбий округ машғулот

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг