Диққат! Бугундан магистратурага қабул бошланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 1 июль кунидан Ўзбекистондаги давлат Олий таълим муассаларининг магистратура мутахассисликлари учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Келтирилишича, 2023/2024-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш ҳужжатларини топшириш жараёни вазирликнинг расмий платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. 

Маълумот ўрнида, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, жорий йилда магистратурага фақат бир марта ёз ойида қабул бўлиши ва қишки қабул бўлмаслиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

магистратура Олий таълим муассалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг