Диққат, ҳайдовчилар! 1 январдан машина “фара”ларини ёқиб юриш мажбурий бўлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан автомототранспорт воситаларининг олд чироқларини куннинг ёруғ вақтида ҳам ёқиб юриш мажбурий этиб белгиланганди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Йўл ҳаракати қоидаларининг 138-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“138. Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”

Кейинроқ қарорнинг ўша банди жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлгач, унинг кучга кириш муддати 2021 йил 1 январгача кечиктирилганди.

Шунинг учун, ҳурматли ҳайдовчилар 1 январдан автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб юриш мажбурий бўлади.

Бу талабни бажармаган ҳайдочилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 000 сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

583

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг