Дибала фaолиятини Англияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Пауло Дибала фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик 29 ёшли футболчига Англиянинг “Челси”, “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед” клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, “Челси” Дибала учун 12 миллион евро тўлашга тайёр эканини маълум қилган.

Бироқ Дибаланинг ўзи “Рома”да қолиш истагида ва энди ҳаммаси унинг клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо билан бўладиган учрашувидаги сўнгги хулосасига боғлиқ. Футболчининг қолиши учун Рим клуби катта эҳтимол билан унинг маошини қисман ошириши керак бўлади. 

Маълумот учун, “Transfermarkt” интернет порталида Пауло Дибаланинг трансфер нархи 30 миллион евро этиб белгиланган. Унинг “Рома” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Футболчи 2022/2023 йилги мавсумда “бўрилар” сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Рома Пауло Дибала Тоттенхэм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made