Депутатлар Бош вазир ўринбосарига парламент сўрови юборди

Жамият

image

Бугун, 23 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, тиббий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Мажлисда долзарблиги билн диққатга молик бир масала кўриб чиқилди. Таъкидланишича, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан мамлакат ҳудудларига чиқилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш аҳволини ўрганиш ишлари давомида кўпгина жойлардаги умумтаълим мактабларида тиббий хизмат етарли ташкил қилинмагани, чунончи, врач педиатр ва мактаб ҳамшираси штати жуда кам миқдорда ажратилгани, натижада кўпгина мактабларда тиббиёт хонаси фаолият юритмаётгани аниқланган.

Қайд этиш жоизки, таълим муассасаларида тиббий ходим фаолиятининг самарали ташкил қилиниши вояга етмаганлар ўртасида касалликларни эрта аниқлаш, профилактика қилишда ўта муҳим аҳамиятга эга.

Мажлисда депутатлар муаммонинг кўлами ҳамда долзарблигини инобатга олган ҳолда, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Умумтаълим мактабларида тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги парламент сўровини юборишга қарор қилди.

Мажлисда депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов Парламент сўрови

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг