Департамент ноқонуний муомалада бўлган қанча доллар олиб қўйилганини очиқлади

Жамият

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан ноқонуний муомаладаги 3 млн 306 минг АҚШ доллари ва 6,9 млрд сўм олиб қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маълум қилинди.

Хабарга кўра, Прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан жами 2 трлн 341 млрд сўмлик зарарни қопланиши таъминланган.

Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини  самарали ташкил этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 647 та мувофиқлаштирувчи йиғилиши ўтказилди. Натижада умумий жиноятчиликни 6 фоизга камайишига эришилди, 3.074 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.

Прокурор протестларига асосан жиноий судларнинг 1 997 нафар шахсга нисбатан қарорлари, шунингдек, фуқаролик судларининг 1 455 та, иқтисодий судларнинг 786 та, маъмурий судларнинг 1 085 та қарорлари ўзгартирилиши ёки қонунга мувофиқлаштирилиши таъминланди. Прокуратура органлари томонидан 2019 йилда 313 мингдан ортиқ фуқаронинг мурожаати бевосита прокуратура органларида ҳал этилган, 46 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан бюджетга 1,4 трлн сўмга яқин маблағ қўшимча ҳисобланиб, шундан 563 млрд сўм ундирилди. Ноқонуний муомаладаги 3 млн 306 минг доллар ва 6,9 млрд сўм олиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Бош прокуратура

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг