Депардьенинг оиласи унга қўйилган айбловларни рад этди
Маданият-санъат
−
19 Декабрь 2023
4225Бутун дунёга “Обиликс” роли билан танилган актёр ва маҳоратли режиссёр Жерар Депардьенинг оиласи унга нисбатан актрисалар томонидан қўйилган жинсий тажовуз ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Франция маҳаллий нашрларига таяниб, “5 ТВ” хабар берди.
Билдирилишича, 74 ёшли француз актёрининг оиласи маҳаллий нашрга очиқ хат ёзган. Улар режиссёрга қўйилган айбловларни Депардьени обрўсизлантириш учун уюштирилган фитна, дея баҳоламоқда.
Актёрнинг қариндошлари эълон қилган хатда Депардьенинг оилада камтар инсонлиги айтилган. У баъзида ўзини “қўпол” кўрсатса ҳам, болалар билан ёлғиз қолганда доим ўзини босиқ тутади. Шунингдек, машҳур актёрнинг оила аъзолари ўз мактубидаги ҳар бир сўзи ва актёрга берилган таъриф учун кафолат беришга тайёрлигини айтган.
“Албатта, биз кўпинча Жерарнинг сўзларидан ҳайратда қоламиз, лекин бизнинг отамиз/бобомиз/амакимиз мисли кўрилмаган фитна нишонига айланган. Жерарнинг оғзаки гапларидан бошқа тўқима айбловлардан фойдаланиш ўта инсофсизликдир”, дейди Депардьенинг оиласи.
Эслатиб ўтамиз, Депардье актрисаларга нисбатан жинсий тажовузда айбланиб, тергов қилинаётганди. Яқинда ушбу ишга оид янги видео далиллар тақдим этилди.
LiveБарчаси