Денгиз пиёда қўшинлари энг кучли давлатлар эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Американинг “The National Interest” нашри энг кучли денгиз пиёда қўшинларига эга етакчи бешта давлатни маълум қилди. Булар: АҚШ, Буюк Британия, Россия, Жанубий Корея ва Хитой.

Рейтингда АҚШнинг Денгиз пиёда қўшинлари корпуси (ДПҚК) биринчиликни эгаллади. Ушбу корпус қолган давлатлар денгиз пиёда қўшинларига нисбатан ҳарбийлари сони бўйича устунликка эга. 2017 йил маълумотларига кўра, корпусда 186 мингга яқин киши хизмат қилади ва захира ҳарбийлари сони 38 мингга яқин.

Иккинчи ўринни Россиянинг денгиз пиёда қўшинлари эгаллаган. Қайд этилишича, Россияда ушбу қўшин АҚШ денгиз пиёда қўшинлари корпуси каби вазифани бажаради, яъни десант операцияларига ихтисослашган кучлар ҳисобланади. Россия денгиз пиёда қўшинлари яхши жанговар тайёргарликка эга.

Учинчи ўринни Буюк Британиянинг Қироллик денгиз пиёда қўшини эгаллади. Нашрнинг қайд этишича, Британия қуролли кучларининг ушбу қисми ўзидан енгил пиёда қўшин деб ҳисоблаб, доимо жанговар шай ҳолатда туради. Қироллик денгиз пиёда қўшини ҳарбийлари сони 7 мингга яқин.

Тўртинчи ўринга Жанубий Корея денгиз пиёда қўшинлари лойиқ кўрилди. Унда 2018 йил маълумотига кўра 29 мингга яқин ҳарбий хизмат қилади ва жанубий Корея учун етарли даражада катта сон ҳисобланади. Қўшин америкалик мутахассислар томонидан ўқитилиб, АҚШ Денгиз пиёда қўшинлари каби вазифаларни бажаради.

Кчли бешликнинг сўнгги ўрнидан Хитой денгиз пиёда қўшинлари жой олди. Унда 30 мингга яқин киши хизмат қилиб, ҳарбий кемалар ва ҳарбий-денгиз базаларидан ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган. Бироқ Хитой денгиз пиёда қўшинларида жанговар тажриба йўқ. Хитой армияси бу муаммони ҳал қилиш учун Россия ҳарбий-денгиз флоти билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

армия пиёда қўшинлари National Interest

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг