Демократия қамал остида. Европа АҚШдаги тартибсизликлардан ҳайратда қолди
Олам
−
07 Январь 2021
7267НАТО, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Европадаги асосий иттифоқчилари Капитолийга қилинган ҳужумдан ваҳима қилмоқда ва Ғарб демократиясининг обрўсига этказилган зарардан хавотирда. Ғарб блоклари ва уларга аъзо давлатлар раҳбарларининг баёнотлари шундан далолат беради.
Кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирди, у ерда у Сенат ва Вакиллар палатасининг қўшма мажлисида Трамп ютқазган сайлов натижаларини расман тасдиқлаш режалаштирилган эди. Қонун чиқарувчилар эвакуация қилинган, тартибсизликлар пайтида, сўнгги маълумотларга кўра, намойишчилардан бири ўлдирилган.
Европа Иттифоқи АҚШга ишонишни хоҳлайди
“Америка демократияси бутун дунё назорати остида қамалда қолмоқда. Бу АҚШ демократиясига, унинг институтларига ва қонун устуворлигига қилинган ҳужумдир. Бу Америка эмас. 3 ноябрдаги сайлов натижаларига ҳурмат билан қараш керак”, дейди Европа Иттифоқи Бош диплломати Жозеп Боррель.
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишел ҳам Twitter’да “Қўшма Штатлар ҳокимиятни [сайланган Gрезидент] Жозеф Байденга тинч йўл билан топширишини кафолатлаши мумкин” деган ишончни билдирди. “АҚШ Конгресси – демократия маъбади. Вашингтондаги манзаралар – ҳайратланарли”, дейди у.
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен Вашингтондаги воқеалардан кейин ҳам АҚШда демократия кучига ишонишда давом этаётганини билдирди.
“Мен Қўшма Штатлардаги ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга асосланган институтларнинг кучи ва демократиясига ишонаман. Жозеф Байден сайловда ғолиб чиқди. Мен у билан АҚШнинг кейинги Президенти сифатида ишлашни орзиқиб кутаман”, дейди у.
Европа парламенти спикери Девид Сассоли Капитолийда намойиш этилган тартбсизликлардан қаттиқ ҳайратда қолганини айтди. Демократик сайловларни ҳурмат қилиш керак, Қўшма Штатлар демократия меъёрларини ҳимоя қилишни кафолатлашига аминмиз, дея давом этди у.
НАТО реакцияси
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, илгари альянснинг асосий мамлакати бўлган АҚШдаги ички сиёсий воқеаларни ҳеч қачон шарҳламаган, у бусафар ушбу сўзсиз тақиқни биринчи марта бузди.
“Вашингтондаги манзара одамни ҳайратга солади. Демократик сайловлар натижаларига ҳурмат билан қараш керак”, дейди у альянс Матбуот хизмати томонидан тарқатилган лаконик баёнотда.
Жаҳон реакцияси
Бельгия Ташқи ишлар вазири Софи Вилмес АҚШдаги вазият ҳақида гапирди. Унинг баҳоси энг батафсил бўлиб чиқди:
“Биз Вашингтондаги вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз. Бу ҳайратланарли манзара, айниқса, бу бизнинг демократик идеалларимизга зарар келтиради. Ушбу ҳодисалар АҚШнинг янги лойиҳаси атрофида қайта бирлаштирилиши керак бўлган сайланган Президент Жозеф Байден вазифасининг улкан кўламидан далолат беради. биз унинг уддасидан чиқишига ишонамиз”.
Туркия расмийлари ўзларининг АҚШ фуқароларига “одамлар кўп бўлган жойлар ва намойиш майдонларидан узоқ туринглар”, дея маслаҳат берган.
“Биз АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин содир бўлган воқеаларни хавотир билан кузатмоқдамиз, бу бугун намойишчилар Конгресс биносини эгаллаб олишга уринишга олиб келди. Биз барча партияларни ҳушёрлик ва ақлни ишлатишга чақирамиз. Қўшма Штатлар ушбу ички сиёсий инқирозни энгиб ўтишига ишонамиз”, дейилади ТИВ баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь