Декабрда хавфли бўлган 3 та астероид Ер юзидан учади – NASA

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 25 декабрь куни учта астероид Ер юзидан учиб ўтади. Бу маълумот NASA'нинг Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази томонидан тақдим этилган. 

Қайд этилишича, уларнинг энг каттаси 2014 SD224 деб номланади. Унинг диаметри 210 метрни ташкил қилади. У катталиги туфайли Ерга яқин "потенциал хавфли" объект ҳисобланади. Аммо, олимлар ҳисоб-китобларига кўра, у сайёрамиздан 3 миллион километр узоқликдаги масофадан ўтади. 

Таъкидланишича, ушбу астероид аввал Ерга 2020 йилнинг 26 январида яқинлашган ва унинг навбатдаги "ташрифи" 2021 йилнинг 18 декабрида бўлиши кутилмоқда. 

Бошқа иккита астероид, 2020 XY ва 2020 YM1 ҳам потенциал хавфли деб ҳисобланади, аммо Ер учун хавф туғдирмайди.

Олимлар Ердан 0,05 астрономик бирлик ичида жойлашган ва диаметри 140 метрдан ортиқ бўлган космик жисмларни "потенциал хавфли" астероидлар тоифасига киришини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, айни пайтда 18 мингга яқин бундай объектлар маълум.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг