Де Хеанинг кейинги манзили аниқ бўлди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед”нинг испаниялик собиқ дарвозабони Давид Де Хеа фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди. 33 ёшли испаниялик посбон тез орада “Ньюкасл”га ўтади.

Дарвозабон Англия чемпионатида ўйнаш учун нархини пасайтирди. Ҳозирда томонлар шартнома муддатини муҳокама қилмоқда.

33 ёшли Де Хеа 1 июлдан буён клубсиз юрибди. Посбон 2011 йилдан қизил иблислар шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Манчестер клуби сафида Де Хеа бир марта Англия чемпионлигини ва Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритди. Ҳозирга келиб посбон "Transfermarkt" портали томонидан 8 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Ўз вақтида Де Хеа мавсумий ишончли ўйинлар кўрсатиб, трансфер суммасини 80 миллион еврогача кўтариб олганди, бироқ йилдан йилга посбоннинг ўйинларида пасайиш кузатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Де Хеа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made