Де Хеа МЮда қолишни истамаяпти
Спорт
−
23 Май 2019
3717Испания терма жамоаси посбони Давид Де Хеа “Манчестер Юнайтед” клуби билан янги шартнома имзолаш ниятида эмас.
Маълум бўлишича томонлар маош борасида келиша олмаган. Дарвозабон МЮда ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг ишлаб топмоқчи. Аммо, клуб унга бундай катта маош тўлай олмайди.
Бу маошни эса ПСЖ тўлашга тайёр. Агар Жанлуижи Буффон фаолиятини тугатишини эълон қилса, унинг ўрнига парижликлар “қизил иблислар” посбонини муносиб номзод сифатида кўришмоқда.
41 ёшли италиялик афсона ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмади. ПСЖ эса унинг жавобини кутмоқда. Агар француз клуби Де Хеа учун курашга қўшилгудек бўлса, МЮга 60 миллион евро таклиф қилиши, ёки келаси ёзда испаниялик эркин агент мақомида ПСЖга ўтиши мумкин.