Де Брюйне Бельгия терма жамоаси тарихидаги 10-энг яхши тўпурарга айланди
Спорт
−
09 Июнь 2022 3204 1 дақиқа
Бельгия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Бельгия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторида 10-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.
Кеча, 8 июнь куни Бельгия терма жамоаси Миллатлар лигасининг 2-тури доирасида ўз майдонида Польша терма жамоасини қабул қилди. Учрашув Брюсселдаги (Бельгия) “Руа Бодуэн” стадионида бўлиб ўтган. Ушбу баҳс майдон эгаларининг 6:1 ҳисобидаги ўта ишончли ғалабаси билан якунланди.
Бельгия терма жамоасининг голларидан бири де Брюйне ҳисобига ёзилган. Бу гол унинг учун миллий жамоадаги 24-гол эди. Бу кўрсаткич орқали “Сити” ярим ҳимоячиси терма жамоа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 10-поғонага кўтарилиб олди.
Маълумот ўрнида, Бельгия термаси тарихидаги энг яхши тўпурар “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳисобланди. Унинг ҳисобида 68 та гол бор.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь