Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
08 Май
7711Ҳиндистон аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқаросидан 5000 грамм олтин мусодара қилинди. Бу ҳақда Деҳли Божхона хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, икки нафар Ўзбекистон фуқароси аэропорт божхона кўригидан ўтказилган. Оқибатда икки ўзбекистонлик 3,16 миллион рупийлик (480 миллион сўм) олтинни ноқонуний олиб киришга урингани фош этилган.
Шунингдек, ушбу икки шахс Деҳлига Дубайдан келгани аниқланган.
Улар ҳозирда қўлга олинган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси