Деҳқонов Президент Администрацияси аралашуви билан озод қилингани айтилди

Жамият

image

9 сентябрь куни ҳибсга олинган Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси аралашуви билан чиқариб юборилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди. 

Унинг қайд этишича, куни кеча Чилонзор ва Учтепа туманларида содир бўлган дарахткушлик давлат раҳбари бошчилигидаги "Яшил макон" дастурини амалга ошириш қанчалик қийин бўлаётганини кўрсатган. 

Биламизки, она табиатни асраш, дарахтларни сақлаб қолиш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан дарахт кесишга қарши муддатсиз мораторий эълон қилинди, "Яшил макон" дастури йўлга қўйилди. Шунингдек, прокуратуранинг хатти-ҳаракати дастлаб хавотирларни уйғотган. 

“Биламизки, она табиатни асраш, дарахтларни сақлаб қолиш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан дарахт кесишга қарши муддатсиз мораторий эълон қилинди, "Яшил макон" дастури йўлга қўйилди.

Демак. қанча қийин бўлмасин давлатнинг бу борадаги позицияси қатъий ва ўзгармас: мораторий талабларига риоя қилиниши шарт. Ва биз буни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. 

Бироқ, кечаги Чилонзор ва Учтепадаги дарахткушлик воқеаси бу талабни амалга ошириш қанчалар қийин эканлигини яна бир бор кўрсатди. Айниқса, жамоатчилик билан баб-баравар экологик қонунчилик ижросини ҳам назорат қилиши керак бўлган прокуратуранинг ишга ёндошуви дастлаб ҳавотирли туюлди. Шаҳар экология бошлиғини ҳибсга олиб, жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган прокуратура якунида ўзи уни озод қилди. Саволлар кўп бўлса-да ҳар қалай прокуратуранинг якунида қилган ҳаракати ўз ўрнидаги тўғри ва асосли қарор бўлди, деб ҳисоблаймиз. 

Чунки, жамоатчилик ҳам экология ходимлари ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши тарафдори.

Умид қиламизки, бундай тушунмовчилик бошқа қайтарилмайди. 

Шу ўринда яна бир гапни айтиб ўтиш даркор. Мендаги маълумотлар бўйича кечаги зиддият Президент Админстрациясининг аралашуви билан ўз ўрнига тушган. 

Президент Админстрациясининг жамоатчилик билан ишлашдаги янги услуби ва жамоат билан ҳамфикр ҳолда иш ташкил этаётгани шахсан мени қувонтирмоқда, янги ишонч ва ғайрат бермоқда. 

Биз бундай ёндошувни қўллаб-қувватлаймиз ва бундан буён ҳам давлат раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилаётган талабларни амалга оширишда фаол жамоатчилик назоратини олиб боришда давом этамиз”, деб ёзган Кушербоев.

Бош прокуратуранинг кеча, 10 сентябрь куни тарқатган дастлабки маълумотига кўра, Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, асосий вазифаси экология ва атрофни муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш керак бўлган ҳолда, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, гўёки дарахтларни кўчиришга рухсат берганлиги важи билан уларни нобуд қилинишига шароит яратиб берган. Шу боис у Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида 58 туп манзарали ва мевали дарахтлар тўғридан-тўғри тақиқ борлигига қарамай хусусий қурувчи компанияи томонидан илдизи билан кесиб ташланганди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 797 700 000 сўм миқдорида зарар етказилган деб баҳолади. Бош прокуратура қурувчи ташкилот раҳбари табиатга етказилган 797,7 млн сўм зарарни тўлиқ қоплаганини маълум қилди.

Ҳолат бўйича қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарҳод Деҳқонов

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар