Деҳқонободга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
24 Февраль 2024 16951 1 дақиқа
Бугун, 24 февраль куни халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шерзод Ўткирович Шокиров Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташкилий масала кўриб чиқилган сессияда депутатлар Шокиров номзодини туман ҳокимлигига тасдиқлаган.
Тайинловга қадар у Кўкдала тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Шерзод Шокиров 1982 йилда Косон туманида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ халқ депутатлари Деҳқонобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Деҳқонободга 4 ойдан бери раҳбарлик қилиб келган Акром Сулаймонов лавозимидан озод этилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь