ДБҚ Президентнинг опаси ҳимоясидаги “фура”лар ҳақидаги хабарни рад қилди

Жамият

truck_portr_5651

Аввалроқ, Туркманистондан Ўзбекистонга 4 та юк машинаси текширувсиз ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Туркманистонга тегишли 4 та юк автотранспорт воситаси “Фароб” (Туркманистон) ва “Олот” (Ўзбекистон) чегара пунктлари орқали ҳаракатланаётганлиги, уларнинг юк ҳужжатларида “текшириш тақиқланади” деб ёзилганлиги ҳамда товарлар Туркманистон чегарасида божхона текширувларидан ўтказилмаётганлиги қайд этилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилганда, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда ташкилот Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча автотранспорт воситалари амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида замонавий назорат-техник воситаларини қўллаган ҳолда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 та юк машинасининг тегишли ҳужжатларига Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг опасининг имзоси ва у раҳбарлик қилувчи ташкилот мухри туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона чегара Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг