Давлетов Адлия вазири лавозимидан кетди
Жамият
−
15 Ноябрь 2022
12167Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.
Давлетов 1980 йил 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи.
У 2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.|
Русланбек Давклетов меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Кейинроқ мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
У 2017 йил 14 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимида ишлаб келарди. Давлетов 2018 йил 2 июндан Ўзбекистон Баскетбол Федерацияси президенти вазифасини ҳам бажармоқда.
LiveБарчаси