Давлат тўнтариши раҳнамолари Россиядан бўлганми? Элчихона тилга кирди
Олам
−
07 Декабрь 2022
11656Россиянинг Германиядаги дипломатик муассасалари ноқонуний тузилмалар вакиллари билан ҳеч қандай алоқада эмас. Бу ҳақда Россиянинг Берлиндаги элчихонаси бугун, 7 декабрь куни Германия Бош прокуратурасининг иддаосига жавобан тарқатган баёнотда айтилади.
“Россиянинг Германиядаги элчихонаси Россиянинг Германиядаги дипломатик ва консуллик идоралари террорчилик гуруҳлари ва бошқа ноқонуний тузилмалар вакиллари билан алоқа ўрнатмаётганига эътибор қаратади”, дея таъкидлади Россия дипломатик миссияси.
Германия Бош прокуратураси мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш аниқлангани ва гумондорлар қўлга олингани, тўнтаришни амалга оширишда асосий алоқа шахси ҳозирда Россия Федерацияси ҳисобланиши, айбланувчи Генрих XIII П.Р. Россия Федерациясининг Германиядаги вакиллари билан аллақачон алоқага чиққани, бироқ жавоб ололмагани ҳақида баёнот берди.
Бош прокуратура Россиянинг Берлиндаги элчихонасига ва ОАВга давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинаётган шахсларнинг Россия вакиллари билан алоқалари тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган.
“Илтимос, тушунингки, биз матбуот баёнотида эълон қилганимиздан ташқари янги маълумот бера олмаймиз”, дейди немис прокуратураси вакили 7 декабрь куни ТАСС агентлиги мухбирига.
Тўтаришга уриниш
Аввалроқ Германия Бош прокуратураси мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани ҳақида хабар берган эди. 3000 га яқин полициячи иштирок этган кенг кўламли операция давомида Германия махсус хизматлари давлат тўнтаришини уюштирганликда гумон қилинган 50 дан ортиқ кишидан 25 нафарини қўлга олди.
Ҳибсга олинганлар орасида Россия Федерацияси фуқароси – Виталия Б. Ҳам бор. У гумонланувчиларга Россия Федерацияси вакиллари билан боғланишда ёрдам бергани айтилмоқда. Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар фитнанинг мафкуравий асосларини миллатчи немис Reichsbuerger ҳаракати ва Қўшма Штатларда кенг тарқалган QAnon фитна назариясидан олган.
Ҳозирги операция тарихдаги энг йирик операциялардан бирига айланди. Тинтувлар Германиянинг 16 федерал штатларидан 11 тасида, 130 дан ортиқ уй ва хонадонларда ўтказилди.
Шу билан бирга, террорчилик ташкилоти йирик ва илдиз отган бўлиб чиқди: унинг таркибига Пруссия князлари меросхўри, сиёсатчи, юқори мартабали ҳарбийлар ва Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари аскарлари кирган.
Тўнтаришни режа қилганлар ҳукуматга ўхшаш кенгашни, шунингдек, ҳарбий қанотни яратган, бошқа нарсалар қатори куч тузилмаларида – армия ва полицияда тарафдорларни фаол равишда жалб қилган. Ташкилот аъзолари гўёки кичик қуролли гуруҳ билан Бундестаг (парламент)га бостириб киришни режалаштирган.
LiveБарчаси