Давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётган 25 киши қўлга олинди. Улар орасида Россия фуқароси ҳам бор

Олам

image

Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари 25 кишини давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилиб қўлга олди, яна 27 кишига нисбатан тезкор чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда бугун, 7 декабрь куни Германия Бош прокуратураси маълум қилди. 

Давлат айбловига кўра, қўлга олинганларнинг 22 нафари террорчилик ташкилоти тузишда, 3 нафари, жумладан, Россия Федерацияси фуқароси ҳам уни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинмоқда. 

“130 та жойда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Яна 27 нафар гумонланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида. 

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳибсга олишлар Баден-Вюртемберг, Бавария, Берлин, Гессен, Саксония, Қуйи Саксония, Тюрингия федерал штатларида, шунингдек, Австриянинг Кицбюэль ва Италиянинг Перуджа шаҳарларида амалга оширилган. 

Бош прокуратуранинг таъкидлашича, гумонланувчилар ўхшаш ҳукумат тузилмалари ва унинг ҳарбий қанотига эга бўлган кенгаш тузган, улар ўз сафларига, биринчи навбатда, Бундесвер (Германия қуролли кучлари) ва полицияда янги тарафдорларни жалб қилган. 

Шунингдек, давлат тўнтаришида гумон қилинганлар Бундестагга бостириб киришни режалаштиргани маълум қилинган. 

Германияда ўнг қанот фитначиларни ҳибсга олиш мунтазам равишда содир бўлади. Бироқ, немис нашрларининг ёзишича, жорий операция тарихдаги энг йирик амалиётлардан бирига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

664

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг