Давлат ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун мажбурий пулли курслар жорий этилади
Жамият
−
10 Декабрь 2019
6475Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – Академия) икки ой муддатда вақтни тўғри ташкил этиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш технологиялари (time management), бюрократия, қоғозбозлик ва йиғилишлар ўтказиш амалиётини бекор қилиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиб, Академия ва унинг филиалларида давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун курсларни келишилган муддатларда ташкил этади.
Белгиланишича, Академия ва унинг филиалларидаги ўқув курслари пуллик асосда олиб борилади ва ушбу курсларда иштирок этиш тасдиқланган курслар графигига киритилган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва раҳбарлари учун мажбурийдир;
Академия ва унинг филиалларидаги ўқув курсларида ўқиш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар, шунингдек, ходимлари курс тингловчилари ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси