Давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бекор қилинади

Жамият

image

Давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармонга мувофиқ Давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар:

•    давлат акция пакетлари (улушлари) битта лот асосида савдога чиқарилади;

•    соф активларининг пропорционал улушига тенг (соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал) қийматда оммавий савдоларга чиқарилган қиймати 100 миллион сўмдан ошмаган давлат акция пакетлари (улушлари) уч ой давомида сотилмаган тақдирда, улушлар “1 сўм” бошланғич нархда, акция пакетлари “1 та акция – 1 сўмдан битта лот” тамойили асосида қайта савдога чиқарилади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

•    давлат объектларини “ноль” харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар ўз ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорларига асосан инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади;

•    давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда уларнинг давлат акция пакети (улуши) сотилади;

•    мазкур Фармоннинг 4-иловасидаги давлат унитар корхоналарини хўжалик жамиятларига ўзгартиришда уларнинг устав капитали хатлов ва баҳолаш ўтказмаган ҳолда солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида, соф активлари манфий бўлган тақдирда, корхона устав капитали миқдорида белгиланади;

•    давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин;

•    давлат улушларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш шартномалари доирасида белгиланган графикка асосан қисман тўловни амалга оширган харидорларга тўлиқ тўловлар амалга оширилгунга қадар улуш қийматининг тўланган қисмига мутаносиб равишда жамият бошқарувида иштирок этиш ва дивидендлар олиш ҳуқуқи асосида “тасарруф этиш ҳуқуқисиз” эгалик сертификати берилади;

•    давлат кўчмас мулки объектларини сотиб олиш шартномалари доирасида қисман тўловни амалга оширган харидорларга сотиб олиш тўловини тўлиқ амалга оширгунга қадар “тасарруф этиш ҳуқуқисиз” давлат ордери берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

аукцион давлат объекти

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг