Давлат мулки бўлган 16 та бино сотилди, яна 17 таси савдога қўйилди

Жамият

image

Хоразмда давлат мулки бўлган 16 та бўш бино 2 млрд 890 млн сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан сотилди. Бу ҳақда давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

“E-AUKSION” электрон савдо майдончасига бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 23 та давлат мулки объекти савдога чиқарилган бўлиб, улардан 16 таси камида 2 млрд 890 млн сўм инвестиция киритиш ва янгидан 302 та ишчи ўрни яратиш шарти билан 308,0 млн сўмга сотилди.

Шунингдек, амалдаги хусусийлаштириш дастурларига асосан 17 та шундан, 10 та давлат мулки объекти 21 млрд 100 млн сўм инвестиция киритиш ва янгидан 210 та ишчи ўрни ташкил қилиш шарти билан бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматда, қолган 7 та хўжалик жамияти хусусан “Xorazm sharobsavdo” МЧЖ, “Qo’shko’pirsharobsavdo” МЧЖ, “Yangibozorsharobsavdo” МЧЖларнинг устав фондидаги 100 фоизлик, “Xorazmuzumitayyorlovsavdo” МЧЖнинг устав фондидаги 1,71 фоизлик, “Урганч ёғ-мой” АЖнинг устав фондидаги 60,3 фоизлик, “Хоразмсувқурилиш” АЖнинг устав фондидаги 70,02 фоиз давлат улушлари ҳамда “Qurilish ta’mirlash ta’minot” ДУКнинг устав фондидаги 100 фоизлик давлат улушлари баҳолаш қийматида “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига савдога чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мулк E-AUKSION

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг