Давлат идоралари ихчамлаштирилади – Мирзиёев

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ҳозирда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Президент нутқи давомида давлат идораларини трансформация қилиш ва ихчамлаштириш ҳақида гапириб ўтди.

“Навбатдаги вазифа – марказий идораларни трансформация қилиш”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу орқали фуқароларга хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш мақсад қилинган. Бунинг учун, энг аввало, вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг тартиби, уларни бир-биридан фарқлаб турадиган мезонлар, таркибий тузилма ва штатларни белгилашга оид аниқ талаблар ишлаб чиқилади.

“Шу асосда бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади. Марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндашувларни жорий этиб, эскирган бюрократик усуллардан воз кечамиз. 

Бунда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкорлик билан мустақил ҳал этиш бўйича вазирлик ва идораларнинг ваколатлари янада кенгайтирилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

743

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг