Давлат департаменти: “Россия ва АҚШ қийин пайтларда бир-бирларига ёрдам беради”

Олам

image

Россия ва Америка Қўшма Штатлари қийин пайтларда бир-бирларига кўп маротаба гуманитар ёрдам кўрсатди ва келгусида ҳам шундай қилишади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Морган Ортагус маълум қилди.

"Ҳозир ҳаммамизнинг ҳаётимизга таҳдид соладиган умумий душманни енгиш учун биргаликда ишлаш вақтидир", дейди департамент вакили.

Ортагуснинг сўзларига кўра, АҚШ бутун дунё бўйлаб коронавирус билан курашишга қодир эмас. Нафақат АҚШга, балки барча давлатга бу курашда ёрдам керак. Департамент вакилининг таъкидлашича, ҳозир барча сиёсий келишмовчиликларни четга суриб туриш пайти.

Маълумот учун, кеча, 1 апрель куни Россия АҚШга ҳарбий самолётда инсонпарварлик ёрдами юборди. Руслар АҚШ соғлиқни сақлаш ходимлари учун тиббий асбоб-ускуналар, кислород вентиляторлари ва шахсий ҳимоя воситаларини етказиб берди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Инсонпарварлик ёрдами

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг