Давлат бюджетидан 1,1 триллион сўм ноқонуний харажатлар қилинган – Ҳисоб палатаси

Жамият

image

Бугун, 11 май куни Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат бюджетига қўшимча 2,7 трлн сўмлик даромад манбалари аниқланиб, белгиланган қўшимча даромад манбаларининг ҳудудлар бўйича тўлиқ таъминланишида амалий ёрдам кўрсатилган. Бюджет маблағларидан 1,1 трлн сўмлик ноқонуний ва самарасиз харажатлар аниқланиб, шундан 150 млрд сўми бартараф этилиши таъминланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари,  олий даражадаги ташрифлар якуни бўйича эришилган 4 мингдан зиёд қарийб 130 млрд АҚШ доллари қийматидаги келишувлар амалга оширилиши юзасидан назорат олиб борилган.

Ҳисобот йилида қатор корхона ва муассасалар томонидан давлат харидларига оид қонун ҳужжатларига риоя этмасдан, тўғридан-тўғри шартнома орқали 19,9 млрд сўм ортиқча сарфланганлиги, импорт хажми 24,9 фоизга ортиб кетганлиги, ташқи савдода манфий қолдиқ деярли 7 млрд долларга етганлиги аниқланган.

Шу билан бирга, Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йил Инвестиция дастурига мувофиқ 72,6 млрд доллар қийматидаги 3 мингдан зиёд лойиҳа, ҳудудий дастурлар асосида белгиланган 29,9 млрд долларлик 12 мингдан ортиқ инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилган.

Мажлисда сенаторлар томонидан Ҳисоб палатасининг фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсиялар билдирилди.

Қайд этилишича, Сенат билан ҳамкорликда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар тушумларининг тўлиқлигини тизимли равишда ўрганиб бориш ва даромадларни кўпайтириш заҳираларини аниқлашда замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофавий назоратни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда Давлат бюджети параметрларини мувозанатлашган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва ижро этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиши зарур.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made