Давлат боғчаларига болаларни икки ёшдан қабул қилиш таклиф қилинди

Local

image
Боғчаларда карантин қачонгача давом этиши маълум қилинди north_east

Боғчаларда карантин қачонгача давом этиши маълум қилинди

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида “Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартириш ҳақида”ги петиция эълон қилинди

Айтилишича, ҳозирги кунда болаларни боғчага чиқиш ёши 3 ёш қилиб белгиланган. Аммо турли сабабларга кўра оналар ишга чиқишга мажбур бўлади. Аммо фарзандини уч ёшга тўлмагани учун боғча қабул қилмайди. Шу сабабли, фарзанд ҳар ерда сарсон бўлади. Хусусий боғчалар эса жуда қиммат бўлиб, уни тўлашга ҳамманинг ҳам моддий имконияти етмайди.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартиришни таклиф қиламиз. Бу билан ёш боласи бор оналарнинг ишлаши ва ўқишлари учун катта имконият яратилган бўлар эди”, дейилади петицияда.

Изоҳларда эса давлат боғчаларида шундоқ ҳам жой муаммолиги, янги давлат боғчалари қурилиши сустлиги, давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриладиган боғчаларгадаги бюрократик (кредит олиш ва б.) тўсиқлар борлиги айтиб ўтилган. 


Tags

Rate Count

139

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends