Боғчаларда карантин қачонгача давом этиши маълум қилинди
Жамият
−
18 Март 2020
24552Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида карантин жорий йилнинг 31 мартигача давом этади. Мактабгача таълим муассасалари ходимлари эса бугун, 18 мартдан ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин маълум қилди.
Қайд этилишича, карантин даврида мактабгача таълим муассасаси директори, хўжалик мудири, ҳамшира, фаррош ва қоровул ўз иш фаолиятини давом эттиради
Агриппина Шин билан ўтаётган матбуот анжуманида 16 мартдан бошлаб, яъни карантин даврида МТМларга болаларни қабул қилиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш тўхтатилиши маълум қилинди.
“Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, педагогика коллежлари ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ушбу буйруқнинг 3-бандида номлари келтирилмаган бошқа ходимлари 2020 йилнинг 18 март кунидан 31 март кунига қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилади.
Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми уларга қулай вақтда берилиши таъминланади”, дейди вазир.
Маълумки, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистондла коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган эди ва бугунгача беморлар сони 15 нафарга етди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида шу куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилиши ўтказилди. Унда мулкчилик шаклидан қатъи назар Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари, академик лицей, коллеж ва техникумлар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида 16 мартдан карантин эълон қилиниши ва камида икки ҳафта давом этиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь