Давлат банки раҳбари ўғирлаб кетилди

Олам 9734
image

Бугун, 16 ноябрь куни Киевда “Укрэксимбанк” давлат банки раҳбари Александр Гриценко ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Прямой” телеканал хабар берди.

“Қариндошларининг сўзларига кўра, номаълум кимсалар уни фарзанди билан айланиб юрганида қора автобусга тиқиб олиб кетган”, дейилади хабарда.

Гриценконинг оиласи полицияга мурожаат қилган. Шунингдек, бу маълумотнинг тўғрилиги ҳозирча расман тасдиқланмаган.

“Укрэксимбанк” – Украинанинг 1992 йилда тузилган экспорт-импорт билан шуғулланувчи банки. Мамлакатдаги энг йирик банклардан бири, юридик шахсларнинг омонатлари бўйича биринчи ўринда туради. Банк Украинадаги 14 та муҳим кредитловчи ташкилотлар қаторига киради. “Укрэксимбанк”нинг 100 фоиз акцияси давлатга қарашли.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 260
Рейтинг: 2.9
t
×
×