Дарахт кесганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
19 Май 2019
3842Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Б. ва бошқалар Қарши шаҳар “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги 20 дона қарағай, 1 дона шумтол дарахтларини кесиб, нобуд қилишган.
Натижада табиат ва ўсимлик дунёсига жами 113,9 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси