Дания Украина учун F-16 қирувчиларини беришга тайёрлигини эълон қилди
Олам
−
18 Июнь 2023
7465Дания Украинага F-16 қирувчи самолётларини юборишга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Троэльс Лунд Поульсен Дания Украинага ўзидаги F-16 қирувчи самолётларини топширишга тайёрлигини, бироқ бу иш бошқа давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши кераклигини маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, Киев Россия билан урушда ғалаба қозонишни истаса, унга бу самолётлар жуда зарур. Бироқ Украинага уларни топшириш самарали тарзда амалга оширилиши учун давлатларнинг коалицион ҳаракати кераклиги айтилган.
"Биз буни ёлғиз ҳал қила олмаймиз, чунки бунда АҚШнинг рухсати талаб этилади. Боиси F-16 Америка томонидан ишлаб чиқилган самолётдир. Аммо шуни ҳам айтмоқчиманки, биз бу қарорни қўллаб-қувватламаслигимизни тасаввур қила олмайман", дейди Троэльс Лунд Поульсен.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ F-16 самолётларида украиналик учувчиларни ўқитишга рози бўлганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15