Дани Алвес 4,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Спорт
−
22 Февраль
11153“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес зўравонликда айбланиб 4,5 йилга қамалади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Дани Барселонадаги “Суттон” тунги клубида 23 ёшли қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Алвеснинг ўзи унга қўйилган айбловларни рад этиб, иш бўйича кўрсатмаларини бир неча бор ўзгартирди.
Бир неча суд мажлисларида прокурорлар 40 ёшли бразилиялик футболчини тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни ва ундан жабрланувчи деб тахмин қилинган шахсга 150 минг евро товон пули тўлашни талаб қилди.
Қайд этиш жоиз, футболчи 20 январда ҳибсга олинганди.
Маълумот учун, бразилиялик ҳимоячи “Барселона”даги ўйинлари билан машҳур. “Кўк-анорранглилар” таркибида Алвес олти марта Испания чемпиони бўлди, Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритди. Бразилия терма жамоаси билан ҳимоячи икки марта Америка кубоги ва Конфедерациялар кубогини қўлга киритди.
LiveБарчаси