Дана Уайт UFC тарихидаги энг кучли жангчилар кимлигини айтди. Улар орасида Ҳабиб йўқ

Спорт 10936
image

UFC президенти Дана Уайт промоушен тарихидаги энг кучли жангчиларни айтди, аммо уларнинг орасида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов йўқ. Бу ҳақда “GQ Sports” журнали Дана Уайтнинг сўзларига таяниб, хабар берди.

“Ҳабиб энг зўр эканлигини айтиш қийин. У фаолиятида ҳамма нарсага эришган бўлиши мумкин. Лекин у спортдан жуда эрта кетди. Жон Жонс эса бу йил оғир вазнда жанг қилиши мумкин. Мен Жонсни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб атаган бўлардим. Ишонинг, мен Хабибни бир неча марта қайтаришга ҳаракат қилдим. Буёғига нима бўлишини кўрамиз. Шахсий талқинимда UFC'нинг энг кучли 5 та жангчиси: Жон Жонс, Андерсон Силва, Ронда Роузи, Конор Макгрегор, Жорж Сен-Пьер. Аммо мен таъкидлайманки, бу рўйхатга яна кўплаб йигитларни қўшган бўлардим. Масалан, Камару Усмон ҳам жуда кучли атлет”, деган Уайт.

Маълумот учун, Ҳабиб Нурмуҳамедов 2020 йил октябрь ойида профессионал спортдаги фаолиятини якунлаган эди. У охирги жангида Жастин Гэтжини бўғиш усули билан мағлубиятга учратган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 617
Рейтинг: 3
t
×