Дана Уайт Махачев нега Оқ уй картасига киритилмаганини айтди

Спорт

image

UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилган жанглар картаси ҳақида фикр билдириб, жароҳат сабаб ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони 34 ёшли россиялик Ислам Махачев ушбу тадбирга киритилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Zuffa Boxing 4 турниридан кейинги матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб тариқасида айтиб ўтди.

“Махачевнинг қўлида муаммо бор. Мен буни биламан. Жароҳат қанчалик жиддий экани ёки у қанча муддат жанглардан четда қолишини аниқ билмайман, аммо у жароҳат олган”, дейди Уайт. 

Маълумот учун, Ислам Махачев сўнгги жангини 2025 йил ноябрь ойида ўтказган. У ўша баҳсда австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилинган қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Оқ уй турнирининг асосий жангида енгил вазн тоифасининг амалдаги ва вақтинчалик чемпионлари – Илия Топурия ҳамда Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келиши ҳақида маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оқ уй Дана Уайт Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг