Damas ва Москвич тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди

Жамият

image
Ўзбекистонда 10 кунда 54 киши ЙТҲ қурбони бўлди north_east

Ўзбекистонда 10 кунда 54 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 00:20 ларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Урганч туманида яшаган, 1957 йилда туғилган, А.Я. Damas русумли транспорт воситасини бошкариб келаётиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб рўпарасидан келаётган Хива туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Ш.М. бошқарувидаги Москвич-412 русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.

Натижада Damas автомобили ҳайдовчиси А.Я. тан жарохати олиб вокеа жойида вафот этган.

Москвич-412 русумли транспорт воситаси йўлвчиси Хива туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 

“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талаблари, йўл белгилари ва светофор ишораларига риоя қилишларингизни сўраб қоламиз. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз”, деб огоҳлантирган ЙҲХББ..


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хоразм

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг