Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
17 Апрель 5952 1 дақиқа
Жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган прогнозда келтирилган.
Унга кўра, шанба ва якшанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни кундузги ҳарорат 20-25 даражага, жанубда эса 26-28 даража га кўтарилади.
Тошкентда дам олиш кунлари давомида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шанба куни 19-21 даража ва якшанба куни 21-23 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги бўйича огоҳлантириш билан чиққан эди.
Live
Барчаси