Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
05 Июнь 1483 1 дақиқа
Жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган прогнозда келтирилган.
Унга кўра, 6-7 июнь кунлари республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 6 июнда Фарғона водийси вилоятлари ва 7 июнда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ушбу кунларда аста-секинлик билан кўтарилиб, якшанба куни кундузи 34-37 даражагача етади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Республиканинг шимолида 7 июнда 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 5-7 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунига ҳарорат шанба куни 30-32 даража, якшанба куни 34-36 даража бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.