Дам олиш кунлари жамоат транспорти қандай ишлаши белгиланди

Жамият

−

image

Наврўз байрами нишонланиши муносабати билан, 2022 йил 21, 22, 23 март кунлари жамоат транспорти ҳаракатини қандай ташкил этиш белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти маълум қилди.

Белгиланган тартибга кўра:

•    2022 йил 21 март душанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун  тасдиқланган жадвал асосида. Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;

•    2022 йил 22 март сешанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

•    2022 йил 23 март чоршанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг