Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлади

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7° илиқгача, кундуз кунлари 8-13° илиқгача пасаяди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун об-ҳаво ўзгара бошлади, осмонни зич булутлар қоплади, шимоли-ғарбий ҳудудларда қорга айланадиган ёмғирлар бошланди. Об-ҳаво ўзгаришига бугун мамлакатга Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган совуқ ва нам антициклон сабабчидир.

Кун давомида республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, шимолда қор ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида бўлади, шимолда 0-5° илиқдан ошмайди.

Дам олиш кунларида антициклон таъсири сақланиб туради, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7° илиқгача, кундуз кунлари 8-13° илиқгача пасаяди. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрга яқинлашади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради, эҳтиёт бўлинг!


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

375

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг