Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
05 Сентябрь 9569
Ўзгидромет 6-7 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати кундузи 30-35 даража, баъзи жойларда 37 даражагача, кечаси ва эрталаб 17-22 даража бўлади.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-7 сентябрда 33-35 даража, кечалари 18-20 даража бўлади.
Live
Барчаси