Дам олиш кунлари қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 21-23 июнь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади. Республика текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек, 22 июнь шанба куни Хоразм вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда  15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли жала ёғиб ўтади, момақалдироқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг