Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ 5781
image
-

Бу йил “чилла” салқин об-ҳаводан бошланади. Қозоғистон бўйлаб совуқ атмосфера фронти ўтиши ҳисобига Ўзбекистонда ҳарорат бироз пасаяди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Куннинг ўртасига келиб ҳаво 32-35 даражагача исийди. Кун давомида текислик ҳудудларда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида кечга томон момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21 даражани, кундуз кунлари 35-38 даражани, шимол ва жанубда баъзи жойларда 40 даражагачани ташкил этади. Бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан 2-4 даражага кўп бўлади. Республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага республиканинг айрим туманларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×